Туркманистон Президенти ўғлини мамлакат ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинлади

1 дақиқа ўқиш4.5K
Туркманистон Президенти ўғлини мамлакат ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинлади
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўзининг ўғли Сердарни Туркманистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинлади. Бу ҳақда «Туркманистон» хукумати сайтига таяниб Tnews.uz хабар бермоқда.

36-ёшли Сердар парламент депутати ва қонунчилик қўмитаси раиси ҳисобланади (у депутат этиб сайланганидан уч ой ўтиб қўмита раиси этиб сайланган эди). Унга қадар 2015 йилнинг июл ойида Туркманистон президентининг ўғли махсус фармойиш билан мамлакат ТИВ тузилмасида мансабга тайинланган ва докторлик диссертациясини ҳимоя қилган эди.

У 2017 йилнинг баҳор ва ёз ойларида у бир қатор хориж давлатларига расмий ташрифларни амалга оширди ва бир қатор мамлакатлар, жумладан Россия ва Қозоғистоннинг юқори лавозимли амалдорлари билан учрашувлар ўтказди. Экспертларнинг таъкидлашларича, у тез-тез отаси билан оммавий тадбирларда иштирок этмоқда, расмий хабарларда эса у “халқ фарзанди” дея тилга олинмоқда ҳамда унинг мамлакат тараққиётидаги, жумладан физкультура ҳаракати ва спорт соҳасидаги хизматлари эътироф этилади. Буларнинг ҳаммаси хорижлик сиёсатшуносларга айнан Сердар Туркманистоннинг амалдаги президентининг меросхўри деган хулосага келишларига сабаб бўлмоқда.

Бироқ ҳокимиятни топшириш яқин орада бўлмайди: 2016 йилнинг сентябрида Бердимуҳамедов умрбод президент бўлиб қолиш хуқуқини қўлга киритди ва унинг учун давлат раҳбари бўлиш борасидаги 70 ёшлик чекловлар бекор қилинди.

Гурбангули Бердимуҳамедовнинг бир ўғлидан ташқари яна уч нафар қизлари ҳам бор.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?