Тожикистонда интернет-трафикка давлат монополияси тан олинмаяпти

1 дақиқа ўқиш4.1K
Тожикистонда интернет-трафикка давлат монополияси тан олинмаяпти
Тожикистон Антимонополия хизмати мамлакат мобил операторлари Ассоциациясига йўллаган мактубида интернет-трафикларни фақатгина давлатга тегишли «Таджиктелеком» компаниясидан харид қилиш борасида бирор бир фармойиш йўқлигини ва бу каби талаблар асоссиз эканини маълум қилди, деб ёзмоқда Tnews.uz сайти.

Бир ой муқаддам Тожикистондаги тўртта мобил алоқа операторлари — Tcell, «Билайн», Babilon ва Мегафон мамлакат Антимонополия хизматига мурожаат қилиб интернет трафикларини мобил компаниялари ва провайдерларига фақатгина давлатга тегишли “Таджиктелеком” компанияси сотиш борасида берилган хуқуқ юзасидан тушунтириш берилишини сўрашган эди.
Тожикистон хукумати ҳузуридаги алоқа хизмати барча провайдерларга Интернетни фақат «Точиктелеком» телекоммуникациялар оператори ОАЖ ва Тojnet савдо маркаси остида фаолият юритадиган Республика тармоқ маълумотларидан олишни тавсия қилган эди. Унга қадар провайдерлар Интернетни Қирғизистон ва бошқа мамлакатлардан олишарди.

Мобил компаниялари ва Интернет-провайдерлар Алоқа хизматидан шу йилнинг январь ойи бошларида бу фармойишни олишган эди. Бу каби чоралар мамлакат хавфсизлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётгани айтилмоқда. Мобил операторлари бу фармойишдан ўзларининг эътирозларини билдирдилар, чунки улар Интернетни хориждан жуда ҳам арзонга олишар эди, эндиликда бу соҳа давлат тузилмаси томонидан монополия қилинмоқда.
Тожикистон мобил операторлари Ассоциацияси раҳбари Ғофур Иркаевнинг 3 апрел куни айтишича, улар антимонополия хизматидан ўтган ҳафтада жавоб олишган. Унинг сўзларига қараганда, миллий провайдернинг интернет-трафик сотиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши, мобиль операторлари аввалгидек трафикларни хориждан сотиб олиш имкониятини беради.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?