17:01 / 10.04.2018
3 804

Кемеровонинг собиқ губернатори янги лавозимни эгаллади

Кемеровонинг собиқ губернатори янги лавозимни эгаллади
Кемерово области халқ депутатлари кенгаши бир овоздан собиқ губернатор Аман Тулеевни Кузбасс парламенти раиси этиб сайлашди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабарига таяниб Кун нашри маълум қилади.

«Яширин овоз беришда бюллетенда Аман Тулеев номзоди бор эди. Ҳақиқий бюллетенлар сони 39та чиқди, шундан 38тасида номзод ёқланган, бир киши қарши бўлган. Овоз бериш натижаларига кўра, област кенгашига Тулеев Аман Гумирович раис этиб сайланган», дейилган хабарда.

Депутатлар қаршисидаги чиқишида Тулеев ҳудудга раҳбарлик қилган вақтида «бир кечани ҳам хотиржамликда ўтказмагани», барча кучини ишга бағишлагани, худо олдида виждони тоза эканини қайд этиб ўтган.

Тулеев Кемерово областини 20 йилдан ортиқроқ муддат бошқарди, у ўтган ой охирида Кемерово шаҳридаги «Зимняя вишня» савдо марказида рўй берган, 64 киши ўлими билан якунланган ёнғиндан кейин истеъфога чиқди.

У истеъфога чиққач, ҳудудий парламентда бўш мандатни эгаллади. 2016 йил октябридан буён парламентга раислик қилган Алексей Синицин депутатлар Тулеевга овоз бера олиши учун ваколатларини топширди. Парламентарийлар Синициннинг баёнотини қўллаб-қувватлашди ва бу лавозимга собиқ губернатор номзоди илгари сурилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кемеровонинг собиқ губернатори янги лавозимни эгаллади