Қозоғистонда “40 минг доллар пора учун” прокурор судланмоқда

1 дақиқа ўқиш3.5K
Қозоғистонда “40 минг доллар пора учун” прокурор судланмоқда
Оқтобе шаҳар судида 11 апрель куни очилган жиноий ишни ёпиш мақсадида вилоят прокурори томонидан Бош прокуратура ходимларига “пора беришга уриниш” иши бўйича эшитувлар бўлиб ўтди, деб ёзмоқда Tnews.uz сайти.

Шаҳар судида бўлиб ўтган дастлабки эшитувларда айбланувчи— прокурор Эсентур Қадировдан ташқари у пора бермоқчи бўлган — Бош прокуратура ходимларининг исми шарифлари ҳам айтилди.

2017 йилнинг августида Қозоғистон Бош прокуратураси Оқтобе прокуратурасининг айрим ходимларига нисбатан ўзларининг хизмат вазифаларига совуққонлик билан муносабатда бўлиш бўйича иш очилган эди. Бу иш бўйича тергов олиб боришни 17 август куни Атирау вилоят махсус прокурорига топширилди.

Давлат айбловчисининг сўзларига қараганда, судланувчи Эсентур Қадиров воситачи — Оқтобе вилоят прокуроининг шахсий хавфсизликни таъминлаш бўйича катта ёрдамчиси Айбол Толегенов орқали “жиноий жавобгарликдан қутилиб қолиш ва мансабни эгаллаш” мақсадида ички тергов департаментига пора бермоқчи бўлган.

Дастлабки эшитувларда гувоҳ сифатида иштирок этган Айбол Толегеновнинг айтишича, Эсентур Қадиров унга 40 минг доллар бериб бош прокуратуранинг ички тергов департаментининг Оқтобе вилояти бўйича куратори Жукка топширишни сўраган, ўз навбатида Жук бу пулларни ўша вақтдаги ички тергов департаменти раҳбари Бадановга топшириши керак эди. «У қандай қилиб жавобгарликдан қутилиб қолишнинг ҳисобини олган эди. Менинг, “шунча пулни қаердан олдингиз?” деган саволимга, ота-онам ёрдам беришди, дея жавоб қайтарди. Бу ҳақда мен 8 ноябрь куни Бош прокуратурага хабар қилдим. 12 ноябр куни Эсентур Қадиров 40 минг долллар порани менинг машинамда бераётганида ушланди», — деди Толегенов.

Уй қамоғида бўлган Эсентур Қадиров,ўзига қўйилаётган айбловга рози эмаслигини билдирди. Уч нафар адвокатларидан бири бўлмиш Жумабай Аристанов ўз мижози пул бераётганида қўлга олингани тўғрисидаги баёнотларни инкор қилди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?