Россия ривожланаётган мамлакатларга 2017 йилда 1,2 млрд доллар берди

1 дақиқа ўқиш3.8K
Россия ривожланаётган мамлакатларга 2017 йилда 1,2 млрд доллар берди
2017 йилда Россия ривожлланаётган мамлакатларга кўмак тариқасида 1 миллиард 200 миллион доллардан ортиқ маблағ берди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Александр Панкин баёнот берди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб Tnews.uz ёзмоқда.

Гап бу ерда икки томонлама муносабатлар доирасида, шунингдек халқаро тузилмаларга, жумладан БМТга бадал сифатида Москва томонидан берилган маблағлар ҳақида бормоқда, дея изоҳ берди Панкин.

Унинг сўзларига қараганда, Москва собиқ совет ҳудудларидаги мамлактларни, шунингдек «Лотин Америкаси ва Осиёдаги азалий стратегик ҳамкорларни» қўллаб-қувватлайверади. Амалдор бу каби давлатлар “етарлича аниқланганини” айтар экан, аниқ бир мамлактни тилга олмади.

Экспертларнинг фикрича, 11 йил мобайнида Россия бюджетидан хорижий давлатларга кўмак мақсадида ажратилган маблағлар 11 баробар ошган. 2005 йилда бу рақам юз миллион долларни ташкил қилган эди. Экспертлар Россиядан энг кўп кўмак оладиган учта давлат- Қирғизистон (323 миллион доллар), Арманистон (37,3 миллион доллар) ва Тожикистон (21,7 миллион доллар) эканлигини айтишади.

Сўнги йилларда Москва бошқа мамлакатларнинг 80 миллиард доллардан ортиқ қарзини кечиб юборди, айни дамда Россиянинг ўзининг ташқи қарзи 50 миллиард доллардан ортиқни ташкил қилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?