Лондоннинг Хитроу аэропортида 50 та тимсоҳ ушлаб қолинди. Тимсоҳлар эгалари ёввойи ҳайвонларни ташиш қоидаларини бузишган. Бу ҳақда BBC News порталига таяниб Кун.уз ёзмоқда.
Бир ёшли тимсоҳлар фермада гўшти учун боқиш мақсадида Малайзиядан Буюк Британияга олиб кирилмоқчи бўлган. 30 сантиметрлик тимсоҳлар Британияга парвоз давомида зич жойлаштирилгани сабабли бир-бирлари билан талашиб келган. Бешта контейнердан ҳар бирига меъёрга кўра 4 та тимсоҳдан жойланиши керак бўлса-да, 10 тадан тимсоҳ тиқилган. Оқибатда битта тимсоҳ нобуд бўлган.
Тимсоҳлар йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликлар турлари савдоси ҳақидаги конвенцияга (СИТЕС) кўра мусодара қилинган. Буюк Британия ички ишлар вазирлигида тимсоҳларга янги уй топиб берилиши маълум қилинган.
СИТЕС 169 та давлат томонидан имзоланган халқаро келишув бўлиб, 1975 йилда кучга кирган. Конвенциядан мақсад ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни сотиш натижасида йўқ бўлиб кетишдан асраш ҳисобланади. Ҳужжат имзолангандан кейин унинг ҳимояси остида бўлган турлардан бирортаси савдо натижасида йўқ бўлиб кетмаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди