date

Икки француз мигрантларни қутқариш учун самолёт сотиб олди

Икки француз мигрантларни қутқариш учун самолёт сотиб олди
Франциялик икки учувчи Ўрта ер денгизида фалокатга учраган мигрантларни қутқариш учун 130 минг евро эвазига кичик самолёт харид қилди.

Monde нашрининг ёзишича, Colibri самолётининг харидори учувчилар – 49 ёшли Жозе Бенаван ва 35 ёшли Бенуа Миколон бўлди. Улар Pilotes volontaires ноҳукумат ташкилотининг асосчиларидир.

Бенава ва Миколон яқин кунларда Триполидан 50 км узоқликдаги мигрантлар энг кўп ҳалокатга учрайдиган ҳудудда навбатчилик қилишни бошлайди.

Халқаро миграция ташкилоти маълумотига қараганда, 2017 йилда Ўрта ер денгизи орқали 170 минг киши Европага келди. Бир неча минг киши эса йўлда ҳалок бўлди.

Манба: Azon.uz
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Икки француз мигрантларни қутқариш учун самолёт сотиб олди