Афғонистонда автомобиль йўлда кўмилган бомбани босиши натижасида 7 киши ҳалок бўлди
1 дақиқа ўқиш3.7K

Афғонистоннинг Фарёб вилоятида автомашина йўлда кўмиб қўйилган бомбани босиб кетиши натижасида камида 7 киши ҳалок бўлган ва яна бир киши жароҳатланган. Бу ҳақда «Пажвок» ахброт агентлигининг мухбири Қутбиддин Кўҳий маълумотига таяниб Кун.уз хабар қилди.
Гарчи бу иш ортида ким турганини расман ҳеч ким ўз зиммасига олмаган бўлса-да, маҳаллий полиция вакили Абдул Карим Юришнинг агентлик мухбирига маълум қилишича, транспорт воситаси Хўжа Гавҳар аҳоли пунктида «Толибон» радикал исломий ҳаракати жангарилари томонидан ўрнатилган бомба ёрдамида портлатилган. Машинада савдогарлар кетаётган бўлган.
Туман маъмурияти раҳбари Муҳаммад Солиҳ Солиҳ ҳам ҳужум юз берганини ва қурбонлар сонини тасдиқлаган.
Илгарироқ Афғонистонда худкуш-террорчининг хорижий ҳарбий хизматчилар конвойига ҳужуми натижасида 11 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. TOLOnews телеканали маълумотларига кўра, ўлдирилганлар мамлакат жанубидаги Қандаҳор вилояти Дама туманида жойлашган Ҳожи Абдуллахон қишлоғидаги мадраса талабалари бўлган.

- #Афғонистон
- #Фарёб вилояти
- #Бомба портлаши
- #Толибон ҳаракати
- #Жангарилар
- #Ҳалок бўлганлар
- #Жароҳатланган
- #Маҳаллий полиция
- #Транспорт воситаси
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…