Мексика кўчаларидан бирида юк машинаси кузовидан 9 нафар одамнинг жасади топилди…

1 дақиқа ўқиш4.5K
Мексика кўчаларидан бирида юк машинаси кузовидан 9 нафар одамнинг жасади топилди…
Воқеа Мексиканинг Герреро штатига қарашли Чильпансинго шаҳар кўчасида содир бўлган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари йўл четига қўйиб кетилган юк машинасини назоратдан ўтказиш жараёнида кузовга 9 та мурда беркитилганига гувоҳ бўлишди. Тахминларга кўра, бу машинадан қонунга зид мақсадлар йўлида фойдаланилган бўлиши мумкин. Демак, гап айланиб яна наркотик савдосига тақалади.

Полициячиларнинг гапига қараганда, яқинда шу шаҳарда яшовчи 9 нафар одам бедарак йўқолган. Уларнинг барчаси наркотик савдосига алоқадор экани аниқланган, деб ёзмоқда Hordiq.uz сайти.

Штат прокуратураси ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мексиканинг Герреро мамлакатдаги штати энг хавфли штатлардан бири ҳисобланади. Шу ҳудудда Америкага улгуржи тарзда жўнатиладиган наркотик моддаларни назорат қилувчи ашаддий каллакесарлар истиқомат қилади. Ачинарлиси, бу жиноятларга кўплаб полициячилар ҳам шериклик қилади. Масалан, 2014 йил сентябрида айнан шу штатдан жами 43 нафар талаба ўғирлаб кетилган. Кейин маълум бўлдики, талабаларни полициячилар ўғирлаб, каллакесарлар қўлига топширган экан.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?