Жирафа номдор кинорежиссёрнинг ўлимига сабаб бўлди

1 дақиқа ўқиш4.6K
Жирафа номдор кинорежиссёрнинг ўлимига сабаб бўлди
Кинорежиссёр Карлос Карвальо ЖАРда фильмни суратга олиш вақтида жирафанинг зарбасидан кейин ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Sun нашрига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.

Карвальо сайёҳлар ёввойи табиатни томоша қилгани келадиган маҳаллий фермалардан бирида ҳайвонларни йирик планда суратга олаётган бўлган. Лаҳзалардан бирида режиссёр ёнига жирафа яқинлашиб, режиссёрга боши билан шундай зарба берганки, у бир неча метрга отилиб кетган.

“Мен Карлос ёнида турганимда, жирафа тўсатдан бўйнини силкитиб, унинг бошига зарба берди. Карвальо зарбадан 4-5 метр нарига отилиб кетди”, деб айтган воқеа гувоҳи, оператор Дирк ван дер Мерв.

Шундан кейин режиссёр Йоханнесбургдаги шифохонага олиб кетилган, бироқ олинган жароҳатлардан вафот этган.

Ферма эгалари жирафанинг бунда айби йўқлигини ва режиссёр хавфсизлик қоидаларини инобатга олмаганини таъкидлашмоқда.

Карвальо ўзининг ёввойи табиат ҳақидаги фильмлари билан танилган бўлиб, бир нечта нуфузли мукофотлар, жумладан “Кумуш шер” ва Африка кинематография академиясининг мукофоти билан тақдирланган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?