22:30 / 19.05.2018
4 553

Бутун дунё бўйлаб Рамазон шукуҳи

Бутун дунё бўйлаб Рамазон шукуҳи
– Индонезияда Рамазон ойининг аввалги ҳафтасида бола рўза тутишни одат қилиши мақсадида мактабдан таътилга чиқади.

– Биринчи марта рўза тутаётган болага гўёки никоҳ кечасидаги куёв каби эътибор қаратилади.

– Малайзияда аёллар ифтор билан саҳарлик орасида Қуръони каримни тиловат қилиш мақсадида хонадонларни айланиб чиқишади.

– Нигерияда ҳар бир оила ифтор учун кунига биттадан камбағални меҳмон қилади.

– Мавританияда бир кечада Қуръонни тўла хатм қилинади.

– Уганда давлатида Ислом кириб келганидан бери 12 соат рўза тутилади. Чунки бу давлат экватор чизиғига тўғри келгани учун у ерда кеча ва кундузи баробар бўлади.

– Англияда мусулмон талабаларни тақдирлаш учун имтиҳонга киритмай туришади.

– Аммо баъзи араб ва мусулмон мамлакатларида гўё Рамазон ойи ибодат ойи эмас, балки еб ичиш ойидек нархларни ошириб юборишади. Бу ойда ойнаи жаҳонда ҳар хил сериалларни томоша қилишади. Исрофгарчилик авжига чиқади. Тунги чойхона ва қаҳвахоналар гавжумлашади.

Аллоҳдан асл ҳақиқатга, гўзал тарзда қайтаришини сўраб қоламиз.


Манба: www.azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бутун дунё бўйлаб Рамазон шукуҳи