Назарбаев соҳта янгиликлар ҳақида, қизи эса интернет-троллар ҳақида гапирди

1 дақиқа ўқиш4.6K
Назарбаев соҳта янгиликлар ҳақида, қизи эса интернет-троллар ҳақида гапирди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Олмаотада Евроосиё медиафорум иштирокчиларига мурожаат билан чиқар экан, журналистика маъсулияти, ижтимоий тармоқлар ва сохта янгиликлар ҳақида фикр билдирди. Назарбоевнинг мурожаатини Қозоғистон Ахборот ва коммуникациялар вазири Даурен Абаев ўқиб берди.

Мурожаатда аудитория “мустақил блогерлар ва ижтимоий тармоқлардаги материаллар орқали муқобил ахборот олишни афзал кўраётган бир вақтда” “классик журналистика учун ишонч инқирози жиддий чақириқ” эканлиги ҳақида айтилар экан”, Назарбоев: «анаьнавий ОАВнинг рақобатдаги устунлиги ҳамиша професионализм ва контентнинг сифатига асосланган бўлишини” айтди.

«Фақат тўғри ва ишончли ахборот ва сохта янгиликларни текшириш аудиторини жалб қилишни таъминлайди, ишончли ахборот манбаи сифатида ОАВ обрўсини мустахкамлайди. Бунинг учун очиқ ахборот олиш каналларини ривожлантириш керак ва юзага келган муаммоларни бартараф этиш йўлида ҳамкорликнинг муҳим талаби бўлмиш мунтазам мулоқотни йўлга қўйиш лозим», — дейилади вазир ўқиб берган Назарбоев мурожаатида.

Назарбоев сўнгги бир неча ҳафтада матбуот фаолияти юзасидан бир неча бор ўз фикрларини билдирди. 28 апрель куни Олмаотада Қозоғистон халқлари Ассамблеяси сессиясида “камчиликларни бартараф этишга” тайёр бўлганлар ҳақида гапирди. Ўтган ҳафтада Сочида Россия президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган учрашувда Назарбоев баёнот бериб, ОАВ “пашшадан фил ясаши керак эмас”лигини айтди.
Қозоғистон президентининг қизи, Евроосиё медиафоруми ташкилий қўмитаси раиси Дариға Назарбоева анжуман очилишида Интернет ва технологиялар тараққиёти ҳақида гапирар экан «интернет-троллар» борасида фикр билдирди.

«Интернет оламига киришнинг соддалаштирилуви нафақат ўз фикрини билдиришни истовчи исьтеъдодлилар учун, балки авантюрист, жиноятчи ва барча турдаги тарғиботчилар учун ҳам кириш имкониятини яратиб берди…» — дея баёнот берди Назарбоева. «Ахборот урушида кўринмас жангчилар бўлмиш тролларнинг пайдо бўлиши, шунингдек сохта янгиликлар яратувчилар ҳақиқий фожеа бўлди. Бу фонда таблоидлар ўзларини яхши тутиши кўзга ташланади», — деди Назарбоева.

Манба: Tnews.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?