БМТ Қирғизистон хукуматини келин ўғирлаш тўҳтатилишига чақирди

1 дақиқа ўқиш3.6K
БМТ Қирғизистон хукуматини келин ўғирлаш тўҳтатилишига чақирди
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қирғизистондаги ваколатхонаси никоҳ учун ўғирланган қизнинг милиция бўлимида ўлдирилганидан ташвишга тушганлигини билдирди, деб ёзмоқда Tnews.uz сайти.

БМТ томонидан тарқатилган хабарда мамлакат хукуматига мурожаат қилинар экан, келин ўғирлашлар амалиётига барҳам бериш мақсадида зарур чоралар кўрилиши ва миллий қонунлар ҳамда мамлакат қўшилган халқаро шартномалар бажарилиши кераклиги таъкидланади.

«Болалар ўртасидаги ва мажбурий никоҳ инсон хуқуқлари асосининг бузилиши ҳисобланади, бу иллат келажакда нафақат иштирокчилар, балки бутун жамиятнинг фаровонлиги учун салбий оқибатларга сабаб бўлади. Келин ўғирлаш, мажбурий никоҳ ёки ала-качуу (олиб қочиш) Қирғизистон маданияти ва аньаналарига алоқаси йўқ, балки заиф инсонларнинг хуқуқларини бузилишидир», — дея таъкидлайди ташкилот.

БМТ маълумотларига кўра, Қирғизистонда 24 ёшгача бўлан аёлларнинг 13,8% мажбуран эрга берилган. БМТ Қирғизистонда бу ноқонуний амалиёт тўлалигича бартараф этилишини қўллаб-қувватлайди ва бу масала Қирғизистон хукумати билан 2022 йилгача имзоланган битимларга мувоффиқ ўз фаолиятида устивор аҳамиятга эга эканлигини таъкидлайди.

Шу билан бирга ташкилот, Қирғизистон қонунчилик базасини яхшилаш мақсадида бир қатор ижобий қадамларни ташлаганини қайд қилган, жумладан вояга етмаганлар билан диний никоҳ ўқитилиши тақиқланган. Бироқ, бу каби амалиётларни бартараф этиш йўлида қўшимча чоралар кўрилиши керак, айбдорларни жавобгарликка тортиш, жабрдийдаларни ҳимоя қилиш лозим.

27 май куни Чуй вилоятининг Жайил туман ИИБ биносида 20-ёшли Бурулай Турдаали қизи ўлдирилди. У никоҳ мақсадида ўғирлаб кетилган эди. Милиция бўлимида қизни ўғирлаган эркак пичоқлаб ташлади, кейинроқ эркак ўзини хам пичоқлади. Айни дамда у реанимация бўлимида.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?