
Макка ва Мадина шаҳарлари орасида илк тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилди, бу хақида Azon.uz сайти хабар бермоқда.

Синов тариқасида қатнай бошлаган ушбу тезюрар поездларнинг илк йўловчилари умра зиёратчилари бўлди. Дастлаб зиёратчиларга темир йўл станцияси бўйлаб экскурция уюштирилди.


Шунингдек, меҳмонларга темир йўл бекатидаги масжид, кузатиш ва кутиш заллари, ВИП зал, фуқаро мудофааси маркази, вертолёт учун учиш-қўниш жойи, мингта автомобилга мўлжалланган автотураргоҳ ҳам таништирилди. Тезюрар поезднинг синов жараёнида зиёратчиларга бутунлай бепул хизмат кўрсатилди. Меҳмонларга Саудия Арабистони Транспорт Бош бошқармаси раиси ва транспорт вазири Набил Ал-Амуди ҳамроҳлик қилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар