Назарбоев футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказилишида Путинни қўллаб-қувватлашга чақирди

1 дақиқа ўқиш3.6K
Назарбоев футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказилишида Путинни қўллаб-қувватлашга чақирди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев россиялик ҳамкасби Владимир Путинни қўллаб-қувватлаш мақсадида футбол бўйича жаҳон чемпионати очилиш тадбирида иштирок этиш учун Россияга боришини маълум қилди. Назарбоев бу ҳақда 10 июнь куни ШҲТ саммитидан сўнг журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувда айтди.

Маҳаллий ОАВнинг хабар қилишича, Қозоғистон президенти эътибор қаратилиши муҳимлиги ва президентларнинг бир-бирларига совға беришлари борасида сўзлади.

«Владимир Путинга келсак, Хитой раиси уни орден билан тақдирлади, мен буни қўллаб-қувватлайман. Бу каби вазиятларда Россия президентини биз қўллаб-қувватлашимиз керак, шунинг учун мен футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилишига бораман. Аслида финал ўйинларига бориш керак, бироқ мен бораман. Айримлар ҳоҳламаяпти, бойкот қилмоқда, — дея ихтибос келтиради ОАВ Назарбоевнинг сўзларидан. — Биз яқин дўстмиз, биз боришимиз керак, яъни давлат раҳбарларининг муносабатлари турлича бўлади, дўстона муносабатларда дўстлик пайдо бўлади, бироқ сиёсатчиларнинг дўстлиги — бу муҳаббат эмас. Сиёсий дўстлик бу инсонийликдир, бироқ, бошқача ҳам бўлиши мумкин».

Қозоғистон президенти шунингдек, ШХТга аъзо давлат раҳбарлари Кенгашининг мажлисида Қозоғистон Хитой томони билан 51та лойиҳа бўйича келишувга эришганини айтди.

Манба: Kun.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?