Швецияда гадойчилик билан шуғулланиш учун лицензия жорий қилинади

  • 16 июнь 2018, 11:26
  • 1 285
  • Дунё
  • Швецияда гадойчилик билан шуғулланиш учун лицензия жорий қилинади
    Швециянинг Эскильстуна шаҳри кенгаши гадойчилик қилишга тақиқлов киритишга овоз берди. Эндиликда шаҳар кўчалари ва майдонларида “пул йиғиш билан шуғулланувчилар” полицияда тегишли рухсатнома олишлари керак бўлади, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

    Шу билан бирга гадойчиликка лицензия киритилишига қарши чиққанлар ҳам топилди. Уларнинг фикрича, бу ғоя гадойчиликни оддий ҳолатга айлантиради.

    Янги чора октябрдан кучга кириши керак, бироқ ушбу ташаббус маъмурий суд томонидан ҳали бекор қилиниши мумкин. Худди шундай меъёр Швециянинг бошқа бир шаҳри Веллингда февралда жорий қилинган.

    Маълум қилинишича, Швециядаги гадойларнинг аксарияти Шарқий Европанинг кам ривожланган давлатларидан келган муҳожирлар, асосан Руминия ва Болгариядан келган лўлилар ҳисобланади. Ҳозирда уларни Швециянинг деярли барча аҳоли пунктларида учратиш мумкин.

    Швецияда гадойчиликка қонунан тақиқлов киритиш бўйича бир неча йилдан бери қизғин баҳс олиб борилади. Бу орада қўшни Норвегия ва Данияда бундай тақиқловлар жорий қилиб бўлинган.

    Фикрлар

    » » Швецияда гадойчилик билан шуғулланиш учун лицензия жорий қилинади