Ўрта ер денгизида 3 кун ичида 200дан кўпроқ муҳожир чўкиб кетди
1 дақиқа ўқиш3.7K

3 кун ичида Ўрта ер денгизида Европага етиб олиш илинжида бўлган 200 дан кўпроқ муҳожир чўкиб кетди. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти маълум қилди. Ташкилот маълумотларига кўра, Ливия соҳиллари яқинида ўлим даражаси кескин ошиб кетган.
“Контрабандачилар Ўрта ер денгизини кечиб ўтиш ортидан қатъий назорат кучга киришидан олдин қочқинларнинг Европага кетишга кучли истагидан фойдаланмоқда”, деб айтган ХМТнинг Ливиядаги раҳбари Отман Балбайсий.
29 июннинг ўзида ноқонуний муҳожирлар кетаётган кеманинг ҳалокатга учраши оқибатида 103 киши ҳалок бўлган. 29 июндан 1 июнгача Ливия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати Европага қайиқларда кетаётган мингдан кўпроқ қочқинни ушлаб, Ливияга қайтарган.
Манба: Kun.uz

- #Ўрта Ер Денги
- #Европага Қочқинлар
- #Ливия Соҳиллари
- #Муҳожирлар Ҳалокати
- #Контрабандачилар Фаолияти
- #Халқаро Миграция
- #Ташкилот Маълумотлари
- #Кемалар Ҳалокати
- #Оқибатлар Таҳлили
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…