Суриянинг жануби-ғарбида Россия ҳаво зарбалари қайта тикланди

1 дақиқа ўқиш3K
Суриянинг жануби-ғарбида Россия ҳаво зарбалари қайта тикланди
Чоршанба куни, Суриянинг жануби-ғарбида Башар Асаднинг ҳукмронлиги қайта тикланиши ҳақидаги музокаралар муваффақиятсизликка учраганидан сўнг, шу ҳудудларда Россия ҳаво зарбалари яна бошланди. Дераа шаҳридан шимоли-ғарбда жойлашган Тафас ва шарқдаги Сайд шаҳарлари бўйлаб зарбалар берилди. Бу ҳақда Сурияннг инсон ҳуқуқлари мониторинги гуруҳи хабар бермоқда.

Минтақани қўзғолончилардан қайтариб олиш учун Сурия президенти Башар Асад Россия авиацияси ёрдамида кампания олиб бормоқда ва бу ҳудуднинг катта қисмини қўлга киритди. Чоршанба куни кечқурун Сайдга бочкали бомбалар ҳам ташланганини таъкидлаётган ҳуқуқ ҳимоячилари бу ҳақда хабар қилаяпти.

Қўзғолончилар жанговор ҳаракатларни тўхтатиш ҳақида келишиб олишга ҳаракат қилиб, Россия билан музокаралар олиб бораётган эди ва ҳудудларни Асад бошқаруви суверенитети остига қайтариш бу музоакараларнинг шартларидан бири эди. Бироқ келишувга эриша олишмади. Россия билан музкаралар олиб бораётган, Сурия эркин армияси асосий фракцияларининг вакили Reuters агентлигига “Россия томонининг оғир
техникани топшириш тўғрисидаги қаттиқ талаби туфайли музокаралар муваффақиятсизликка учрагани”ни баён қилди. Қўзғолончиларнинг бошқа вакили Россия бир вақтнинг ўзида ҳамма қуролларни топширишга эришмоқчи бўлгани боис, музокаралар муваффақиятсизликка учраганини хабар қилди. Сурия мухолифати эса ўн минглаб кўчирилган одамлар уйларига қайтгандан сўнг, уни босқичма-босқич топширишни хоҳлаган эди. Шанба куни музокараларнинг биринчи босқичидан сўнг, қўзғолончилар “Россиянинг шартлари таҳқирловчи капитуляция” эканлигини айтиб, уни тарк этишди. Тез орада Иордания уларни музокаралар столи атрофига қайтишга кўндирди, деб хабар бемроқда расмий манбалар. Иордания ташқи ишлар вазири Аймон Сафади чоршанба куни Москвада Сергей Лавров билан музокаралар ўтказди ва агар ўт очиш тўхтатилмаса, Суриянинг жанубида гуманитар ҳалокат рўй бериши хавфи борлигини баён қилди.

Манба: Tnews.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?