Фигурали учувчи Денис Теннинг қотиллигида гумон қилинган учинчи шахс ҳибсга олинди

1 дақиқа ўқиш4.3K
Фигурали учувчи Денис Теннинг қотиллигида гумон қилинган учинчи шахс ҳибсга олинди
Қозоғистон суди таниқли фигурали учувчи Денис Теннинг ўлимида гумон қилинган учинчи шахсни ҳибсга олди, дея хабар беради маҳаллий ОАВ мамлакат бош прокурорининг ўринбосари Марат Ахметжановга таяниб.

«Бу жиноятни содир этиш гумони билан уч нафар шахс ҳибсга олинди. Етарлича далиллар тўпланди, уларнинг қонунийлигини прокурор текширмоқда. Суд томонидан эҳтиёт чораси сифатида уларни ҳибсга олиш борасида қарор қабул қилинди. Учинчиси жиноят тўғрисидаги хабарни етказмагани учун ушланди», – деди Ахметжанов матбуот анжуманида.
Шу билан бирга Бош прокурор ўринбосари ҳибсга олинган учинчи шахснинг исми шарифини ошкор қилмади. Унинг сўзларига қараганда, иккита — бир гурух шахслар томонидан ғаразли мақсадда қотиллик содир этиш ва бир гурух шахслар томонидан қароқчилик қилиш моддалари бўйича жиноий иш очилган.

Маҳаллий ахборот агентликларининг Олмаота шаҳар Олмали туман судига таяниб хабар қилишича, судга бир гурух шахслар томонидан содир этилган жиноят ва ўғирлик борасида маълумот бермаган Жанар Толибоевага нисбатан эҳтиёт чораси сифатида икки ой муддатга ҳибсда ушлаб туриш юзасидан қарор чиқариш борасида ариза берилган. Informburo янгиликлар сайти маълумотига кўра, гап бу ерда фигурали учувчи Денис Теннинг ўлими юзасидан очилган жиноий ишдаги гумондор ҳақида бормоқда. Олмали туман суди Толибоевага нисбатан икки ой муддатга эҳтиёт чораси сифатида қамоқда ушлаб туриш борасида қарор қабул қилди.

Бундан аввал ушланган икки нафари ўз айбларига иқрор бўлиш борасида кўрсатма беришди.
Фигурали учувчига 19 июл куни ҳужум уюштирилди – жиноятчилар унинг Олмаота марказида турган автомобилининг ойнасини ўғирламоқчи бўлишди. Тенга бир неча бор пичоқ санчилди, у уч литрдан ортиқ қон йўқотди ва шифохонада вафот этди.
25-ёшли Тен – 2013 йилги жаҳон Чемпионатининг бронза медали соҳиби, Сочи Олимпиадаси ғолиби ва VII Қишки Осиё ўйинлари чемпиони. Шунингдек эркаклар бўйича якка учиш бўйича беш марта Қозоғистон чемпионидир.

Манба: Tnews.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?