06:30 / 06.08.2018
3 533

Германияда жаҳон рекорди ўрнатилишига пашша халақит берди

Германияда жаҳон рекорди ўрнатилишига пашша халақит берди
Германияда мини-доминодан тайёрланган занжирни йиқитиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатишга пашша халақит берди, деб ёзмоқда Кун нашри.

Нидда шаҳрида бир гуруҳ кишилар домино тошларидан тайёрланган энг узун занжирни йиқитиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатишга уриниб кўрди. Тайёргарлик ишларида 20га яқин киши қатнашди. Занжирни тайёрлашга икки ҳафта вақт кетди. Аммо хира пашша уларнинг режаларини чиппакка чиқарди.

"Домино тошларининг катталиги жимжилоқ бармоқнинг тирноғидек келади. Пашша муддатидан олдин тошларнинг ҳаракатга келишига сабабчи бўлди ва бизда занжирнинг барча қисмини қайта тиклашга вақт бўлмади", — деди тадбир ташкилотчиси Патрик Синнер.

Лекин иштирокчиларнинг уринишлари зое кетмади. Улар режалаштирилган 600 мингта ўрнига 569 229 тошни йиқитишга муваффақ бўлишди. Жараён 15 дақиқага яқин давом этди ва Германиядаги энг узун занжирли реакция сифатида қайд этилди. Аввалги рекорд 538 минг тошдан иборат занжирда қайд этилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Германияда жаҳон рекорди ўрнатилишига пашша халақит берди