Индонезияда тахтадан тайёрланган Қуръон китоби намойиш этилди

  • 10-08-2018, 10:30
  • 671
  • Дунё
  • Индонезияда тахтадан тайёрланган Қуръон китоби намойиш этилди
    Индонезиянинг Палембанг шаҳридаги «Ал-Акбар» музейида тахтадан тайёрланган Қуръон китоби кўргазмага қўйилди.
    Суралар ҳар бирининг бўйи 1,77 метр ва эни 1,4 метр бўлган 30та доскага ўйиб ёзилган.

    Хаттот Шофватилла Мохзаибнинг «Анадолу» агентлигига айтишича, у Қуръон оятларини тахтага ўйиб ёзиш билан 2001 йилдан шуғуллана бошлаган. Бу ишни якунлаш учун унга 9 йил керак бўлган.

    «Тажрибага эга бўлиш учун аввалига қоғозда машқ қилдим, оятларни картонга ўйиб ёздим. Мутахассисларнинг маъқуллашларидан кейин тахтага ўйиб ёзишни бошладим», - деди у.

    Хаттотнинг айтишича, ҳар бир доскага сайқал бериш учун ўртача бир ойдан вақт кетган.

    » » Индонезияда тахтадан тайёрланган Қуръон китоби намойиш этилди