Грузиялик Вако Марчилашвили Рубик кубиги бошқотирмасини тез йиғиш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатиб, Гиннес рекордлар китобидан жой олди.
18 ёшли ўсмир 6 та стандарт кўринишдаги кубикни 1 дақиқа 44 сонияда йиға олди. Эътиборлиси, жаҳон рекорди нафасни сув остида ушлаган ҳолда максимал кўп миқдорда кубикни йиға олишдан иборат бўлган. Рекорд Тбилисидаги аквабоғда Грузия рекордлар федерацияси вакиллари ва томошабинлар кўз ўнгида ўрнатилди.
[media=https://youtu.be/uScCUY1cnVY]
Рекордчи йигит халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келади ва кубикни тез йиғиш бўйича Грузиянинг икки карра чемпиони ҳисобланади.
Аввал бу борадаги рекордчи америкалик Энтони Брукс бўлиб, у 2014 йилда сув остида 78 сонияда 5 та кубикни йиға олган. Брукс бу рекордни сиғими икки куб метрлик махсус контейнерда ўтирган ҳолда ўрнатган. Марчилашвили ҳам аввалги рекордни шу тарзда янгилади.
Рубик кубигини оддий шароитда йиғиш бўйича жаҳон рекорди эса 15 ёшли америкалик Патрик Понсга тегишли. У бу рекордни 2017 йил сентябрда ўрнатиб, кубикни 4,69 сонияда йиға олган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Миразизбек Мирзаҳалилов "Губернатор кубоги" турнирида ўз жангини ўтказди

Исломбек Исмоилов: "Навбаҳор" билан дуранг адолатли натижа бўлди"

Янгийўлда юк машинаси ёниб кетди

Фаррух Тошпулатов: Ангрен шаҳар бўлим бошлиғи М.Юсуповага нисбатан текширув ишлари якунланди

Марказий Осиё дербисида имкониятлар қандай? Ёхуд терма жамоа устозининг Саудиядаги режалари ҳақида

Афғон йўлаги Марказий Осиё тараққиётига қандай ҳисса қўшади?

Россия ва Беларусь давлат тўнтаришининг олди олингани ҳақида хабар берди

Вазир қонунлар ҳаммага бирдек қўлланиши кераклиги ҳақида гапирди