
Суриядаги операциялар вақтида 60 мингдан кўпроқ россиялик ҳарбий, жумладан 400 дан кўпроқ генерал жанговар тажриба олди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги маълум қилди.
“Сурияда 63 мингдан кўпроқ россиялик ҳарбий, жумладан 434 генерал ва 26 мингга яқин зобит жанговар тажриба олди”, деб айтилган мудофаа вазирлигининг YouTube’да жойлаштирилган видеолавҳасида.
Маълум қилинишича, Сурияда Россия ракета қўшинлари ва артиллериясининг 4349 нафар мутахассиси, 87 фоиз тезкор-тактик, 91 фоиз армия ва 97 фоиз ҳарбий-транспорт авиацияси экипажлари, стратегик ва Узоқ авиациянинг 60 фоиз экипажлари жанговар тажриба олган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар