16:04 / 25.08.2018
3 903

Қозоғистонда ТИВ собиқ ходими Тошкентдаги элчихонани қуришда ўғирликда гумонланмоқда (видео)

Қозоғистонда ТИВ собиқ ходими Тошкентдаги элчихонани қуришда ўғирликда гумонланмоқда (видео)
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ масъул котиби Анарбек Карашев пора олганликда айбланмоқда, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари унинг уйидан 1,5 миллион доллар топишди. Бу иш бўйича олти киши жиноий жавобгарликка тортилди, дея хабар беради «Астана-ТВ» телеканали.

«Карашев қўли остидаги ходимлардан тизимли равишда пора олганликда айбланмоқда, қолганлар эса тадбирларни ташкиллаштириш бўйича хизмат кўрсатувчи тадбиркорлардан 28 млн тенгедан ортиқ миқдорда ноқонуний пул мукофотларини олиш ҳолати юзасидан жалб қилинган», - дея айтиб ўтди Қозоғистон Республикасининг Давлат хизмати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги раисининг ўринбосари Олжас Бектенов.

Ташқи сиёсат идорасида Қозоғистон Давлат хизмати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги раисининг ўринбосари Олжас Бектенов ва Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан Бектенов, вазирликнинг мансабдор шахсларига нисбатан коррупцион жиноятларни содир этганлик фактлари тўғрисида қатор ишлар юзасидан баъзи тафсилотларни маълум қилди.

Гумонланувчилар Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси биносини капитал таъмирлаш бўйича амалга оширилмаган ишларга тўловларни амалга оширгани ҳам аниқланган. Дастлабки маълумотларга кўра, бу ҳаракатлар натижасида зарар 70 миллион тенгени ташкил қилди.


Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда ТИВ собиқ ходими Тошкентдаги элчихонани қуришда ўғирликда гумонланмоқда (видео)