Талаба қиз сотиб олган кийилган кроссовка ичидан 1000 фунт-стерлинг пул чиқди

1 дақиқа ўқиш4.7K
Талаба қиз сотиб олган кийилган кроссовка ичидан 1000 фунт-стерлинг пул чиқди
Талаба қиз сотиб олган кийилган кроссовка ичидан 1000 фунт-стерлинг пул чиқди

Воқеа яқинда Англиянинг Манчестер шаҳрида содир бўлди. 19 ёшни қаршилаган талаба қиз Элла Гиллман интернет орқали кийилган кроссовка сотиб олганди. Нимаям қилсин? Талабалик-да! Кийилган бўлса ҳам арзонга тушади. Элла уйга келгач, шоша-пиша кроссовкаларни кийиб кўрмоқчи бўлди. Бир пойи ҳадеганда оёғига сиға қолмади. Қиз сездики, ичида нимадир бор. Қўли билан ўша халал берган нарсани чиқариб олди. Конверт экан. Ичини очди-ю, 1000 фунт-стерлинг пул солинганига гувоҳ бўлди…

Худди шу маҳал Манчестердан 400 километр узоқликда жойлашган Брайтон шаҳрида яшовчи Лаура Хазелдайн исмли аёл алам ўтида куйиб ёнарди. Бир пайтлар рўзғоримнинг корига ярайди деб 1000 фунт-стерлинг пул беркитганди. Аммо шунча эслашга уринмасин, қаерга беркитганини топа олмасди. Дарвоқе, интернет савдо орқали Элла сотиб олган кроссовкалар эгаси ҳам худди шу Лаура эди.

Қаранг, ҳалол ишлаб топилган пул эгасидан бошқага насиб қилмаслиги яна бир карра исботланди. Элла ўша заҳотиёқ Лауранинг телефон рақамига 1000 фунт-стерлинг пул ташлади.

— Мен ҳозирги кунда шундай ҳалол инсонлар борлигига ишонмасдим, — дейди Лаура ҳаяжон аралаш. — Қаранг, яхши кунлар учун деб яширган пулларимни бутунлигича ўзимга қайтаришди. Мен Элладан жуда-жуда миннатдорман. Худойимдан унга фақат яхшиликлар тилайман!..

Айтганча, азбаройи хурсанд бўлиб кетган Лаура кроссовка эвазига олган пулни Эллага почта орқали қайтариб жўнатди. Ёнига яхшигина чегирмаларга эга буюмлар купонларини ҳам қўшиб қўйди.

Манба: Hordiq.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?