23:20 / 24.09.2018
3 176

Трампнинг янги лимузини илк бор омма олдида намойиш этилди (видео)

Трампнинг янги лимузини илк бор омма олдида намойиш этилди (видео)
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Нью-Йоркка ташрифи чоғида унинг The Beast (Йиртқич) деб аталувчи «Кадиллак»и намойиш этилди.

Янги машина тайёр бўлгани ва АҚШ махфий хизматига берилгани ҳақида апрелда маълум қилинганди. Cadillac собиқ раҳбари Йохан де Найссен Fox News агентлигига берган интервьюсида компания шартноманинг барча шартларини бажаргани ва автомобилни мижозга топширганини билдирганди.

The Beast оғир пикап платформаси асосида қурилган. Машина йўловчилари ўт ўчириш тизими ва кимёвий ва биологик қуролдан ҳимояловчи зирҳланган капсула ичида ўтиради. Бундан ташқари, лимузин тунги кўриш тизими, тутунли замбараклар, эшик тутқичлари орқали электр заряди ўтказувчи ҳимоя тизими билан жиҳозланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)