09:53 / 25.09.2018
3 487

Украина хавфсизлик хизмати Жириновскийни терговга чақирди…

Украина хавфсизлик хизмати Жириновскийни терговга чақирди…
Ҳақиқатан, Украина хавфсизлик хизмати Россия либерал демократлар партияси етакчиси Владимир Жириновскийни Киевдаги бошқармасига чақирган. Сиёсатчи шу йилнинг 27 сентябр куни соат эрталабки 09:00 да бошқармага етиб бориши шарт. Бу ерда Жириновскийга нисбатан қўзғатилган жиноий иш бўйича тергов жараёни бўлиб ўтади. Терговга Жириновский гумондор сифатида жалб этилган. Бу ишни амалга ошириш учун Киев суди расман рухсат берган.

Айтишларича, Жириновский, яна шу партия аъзолари Михаил Дегтярев, Алексей Диденколар Донецк ҳамда Луганск республикаларини молиялаштирганликда айбланмоқда. Украина хавфсизлик хизмати вакиллари айтиб ўтдики, 2014 йили Жириновский ва унинг қўл остидаги икки партиядоши Россия халқига мурожаат этиб, Донецк ва Луганск республикалари аҳолисига моддий кўмак беришга чақирган. Бунинг учун моддий кўмак қабул қилувчи алоҳида бўлимлар ҳам ташкил этилган.

Бундан ташқари, Жириновскийни Донецк раҳбарларига Москва шаҳридан вакиллик фаолияти юритишга мўлжалланган алоҳида жой топиб берганликда, ҳарбий ҳаракатлар учун мўлжалланган олтита автомобил ҳадя этганликда айблашмоқда. Бу жиноятлар учун сиёсатчи ва унинг шериклари Украина жиноят мажмуаси алоҳида моддаларига асосан 10 йилдан 12 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этиларкан. Яна Украина бош прокуратурасидагиларнинг гапига қараганда, Жириновскийга нисбатан Евроиттифоқ, Канада, Австралия, Швейцария тарафидан алоҳида санкциялар эълон қилинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)