Instagram асосчилари истеъфога чиқмоқда
1 дақиқа ўқиш3.8K


Instagram бош директори Кевин Систром ва ижтимоий тармоқнинг бош техник директори Майк Кригер истеъфо беришди, яқин ҳафталар ичида улар компанияни тарк этади. Бу ҳақда The New York Times газетасига таяниб Kun.uz хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Систром ва Кригер 25 сентябрь, душанба куни Instagram ва ижтимоий тармоққа эгалик қилувчи Facebook раҳбариятига ўз қарорларини маълум қилишган. Манбаларнинг таъкидлашича, Instagram ҳамасосчилари ўз истеъфолари сабабларини изоҳлашмаган, аммо улар ишдан бўшатилганидан кейин таътил олишни режалаштираётганликлари ҳақида айтишган.
Газетадан тахмин қилишларича, Систром ва Кригер Instagram’ни ҳозирги кунда Facebook билан кузатилаётган энг катта инқироз туфайли тарк этишга қарор қилганлар.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…