09:26 / 27.09.2018
4 549

Эронда “ўлик" чақалоқ тирилиб кетди

Эронда “ўлик" чақалоқ тирилиб кетди
Эронда шифокорлар томонидан ўлгани қайд қилинган чақалоқ ўликхонада жонланиб кетди деб ёзади Kun.uz нашри.

Воқеа Урмия шаҳрида юз берган. Шифокорлар 6 ойлик чақалоқни кўздан кечириш вақтида унда тириклик аломатларини сезмагач, унинг ўлганини қайд қилишган.

Боланинг жасади ўликхонага жўнатилган. Бироқ у ерда боланинг жасади ювилаётганда унинг тириклиги маълум бўлган. Таъкидланишича, боланинг ота-онаси бундай “мўъжиза”дан қаттиқ ҳайратга тушган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)