Даниялик биолог баҳайбат тимсоҳ билан хавфли трюк қилди (видео)

1 дақиқа ўқиш4.4K
Даниялик биолог баҳайбат тимсоҳ билан хавфли трюк қилди (видео)
Даниялик 22 яшар биолог Нильс Женсен ва унинг дўсти Австралиядаги ёввоий табиат бағрида қурилган хиёбонга саёҳат қилишди. Ва у ерда баҳайбат тимсоҳ билан ҳаёт учун ўта хавфли трюк қилишди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Сайёҳ 4,7 метр келадиган тимсоҳни валлаби (кенгурулар оиласига кирувчи унча катта бўлмаган жонзот) гўшти билан сийлади. Йиртқич гўштни паққос тушираётган вақт, Нильс унинг устига чиқиб ўтириб олди.

Биологнинг айтишича, бу жуда қизиқарли, шу билан бирга, жуда хавфли ҳам бўлган.

“Мен ўзим учун янги бўлган турлар билан танишишни яхши кўраман. Менга тимсоҳ ёнига яқинлашиш имконияти пайдо бўлса, бу ишни амалга оширишга мажбурман. Кўпчилик мени телба ҳам деб атайди”, — деди у.

Биолог ёввойи табиат бағрида тушган сурат ва видеоларини тез-тез ижтимоий тармоқларда эълон қилиб туради. Уни ҳатто “даниялик Тимсоҳ Данди” деб ҳам аташади.

Австралия ҳукумати сайёҳнинг бу ишини қоралади. “Видеода кўрсатилган хатти-ҳаракат хавфли ва шафқатсиз. Биз тимсоҳларга нисбатан бундай муносабатни оқламаймиз”, — деди мамлакат ёввойи табиатни муҳофаза қилиш бўлими директори вазифасини вақтинча бажарувчи Трейси Дулдиг.
[media=https://youtu.be/QSO4JS4rZ2c]
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?