«Халақит берманглар!» - Грузия бош вазири Россияга мурожаат билан чиқди

1 дақиқа ўқиш4.5K
«Халақит берманглар!» - Грузия бош вазири Россияга мурожаат билан чиқди
БМТ Бош ассамблеясида қилган чиқишида Грузия бош вазири Мамука Бахтадзе Абхазия ва Жанубий Осетия аҳолисига мурожаат йўллади. Унинг маълум қилишича, мамлакати келажаги - республикалар билан бирга. Бу ҳақда РИА «Новости»га асосан Kun.uz хабар бермоқда.

Бахтадзенинг маълум қилишича, Грузия томони минтақалар мустақиллиги бўйича баҳсни «суверенитет, ҳудудий яхлитлик, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, халқаро ҳуқуқ тамойилларига ҳурмат принциплари асосида» ҳал қилмоқчи.

«Бугун мен шу минбардан туриб Абхазия ва Осетиядаги ватандошларимизга мурожаат қилмоқчиман. Грузиянинг ҳар бир ютуғи - сизнинг ютуғингиз... Биз келажагимизни фақат сизлар билан бирга кўряпмиз», - деди Бахтадзе.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Абхазия ва Жанубий Осетия аҳолиси Грузия фуқароларида бор бўлган барча энг яхши нарсалардан фойдаланиш имконига эга бўлиши керак - таълим, тиббиёт, Европа иттифоқи билан визасиз режим.

«Мен яна бир марта Россияга мурожаат қилмоқчиман - бизнинг тинч ташаббусларимизга тўсқинлик қилманг ва халақит берманг», - дея маълум қилди Бахтадзе.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Осетия раҳбари Грузия билан мулоқот учун шартини айтганди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?