Эр ташлаб кетмаслигининг колумбияча усули

1 дақиқа ўқиш5.5K
Эр ташлаб кетмаслигининг колумбияча усули
Колумбиялик 38 ёшли Антонела Падийя эри билан анча йилдан бери бирга яшарди. Аммо ўртада фарзанд йўқ эди. Аёл бир кун келиб эри ташлаб кетишидан қўрқарди. Қўрқув ёлғонга ундади. У эри кечалари қорин қисмига қўл теккизмаслигини билгани учун қорнига ёстиқ бойлаб юрадиган бўлди. Ҳаммага ҳомиладорлигини, туғруқ яқин қолганини айтиб мақтанди. Ношуд эр, аёлнинг қайнона-қайноталари ҳам бу сафсаталарга лаққа тушишди. Уни асраб-авайлайдиган бўлишди. Падийя эса тез-тез уйдан чиқиб кетар, интернетдан ҳомила сурати туширилган УЗИ хулосаларини кўчириб олиб келиб уйдагиларга кўрсатарди.

Ана шундай кунларнинг бирида касалхонага туғиш учун кетаётганини айтди-ю, чиқиб кетди. Қизиғи, эр ҳам, уйдаги бошқа қондошлар ҳам эътиборсиз эканми, бу гапига ҳам ишонишди. Лекин ҳеч ким у билан бирга бормади. Аёл уч кундан кейин уйга қорнидаги ёстиқсиз кириб келди ва эрига безорилар қўлига тушиб қолгани, улар номаълум тарафга олиб кетиб қорнидаги болани пичоқ ёрдамида бировларга сотиш ниятида кесиб олишганини, кейин мажбуран наркотик укол қилиб ҳушидан кетказишганини айтиб йиғлади. Эр ва қайнона-қайноталари бу гапга ҳам ишонишди.

Лекин қайнонаси буни амалда текшириб кўриш лозимлигини айтиб туриб олди. Хуллас, аёлнинг ёлғонлари барибир ошкор бўлди. Врачлар текшириб кўриб у ҳеч қачон ҳомиладор бўлмаганини айтишди. Шу билан бирга полицияга хабар беришди. Аммо Падийя қочиб кетди. Ҳозир унинг қай манзилда эканини ҳеч ким билмайди. Полициячилар аёлга нисбатан қидирув эълон қилишган. Айтишларича, у касалхоналарга ҳомиладор аёл қиёфасида келиб кўп бора врач қабулига навбатсиз кирган. Бу ҳаракати билан давлатга моддий зиён етказган…

Бироқ аёлнинг нияти тоза эди. У шу йўл билан эрини ажрашишдан тўхтатиб қолишни истаганди холос.

Манба: Hordiq.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?