19:11 / 29.09.2018
4 239

Маск ва Цукерберг бир кунда 3,5 млрд доллардан айрилди

Маск ва Цукерберг бир кунда 3,5 млрд доллардан айрилди
28 сентябрь куни икки миллиардер - Tesla бош директори ва Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси - Илон Маск ҳамда Марк Цукербергнинг бойлиги 3,5 миллиард долларга камайди, дея хабар беради Кун нашри.

Таъкидланишича, Цукерберг АҚШнинг Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича федерал комиссияси уни судга бергани ҳақидаги хабарлар фонида 1,5 миллиард доллар йўқотди. Қайд этилишича, Маскни Tesla акциядорларига ёлғон ва асоссиз маълумот беришда айблашди.

Ўз навбатида, Цукерберг Facebook аккаунтлар хавфсизликка оид муаммоларни тан олганидан кейин 2 миллиард доллар йўқотди. Хабарларга кўра, ижтимоий тармоқнинг фойдаланувчиларининг тахминан 50 млн аккаунти хакерлар томонидан ҳужумга учраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Facebook’даги аккаунт сўнгги хакерлик ҳужумида бузиб кирилганини қандай аниқлаш мумкинлиги маълум қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Маск ва Цукерберг бир кунда 3,5 млрд доллардан айрилди