Остонада ўзбекистонлик 8 нафар қиз фоҳишаликка мажбурланган

1 дақиқа ўқиш6.7K
Остонада ўзбекистонлик 8 нафар қиз фоҳишаликка мажбурланган
Остонада яшовчи 40 ёшли аёл фоҳишалик билан шуғулланишга жалб этишда гумонланмоқда, деб хабар беради Kun.uz.

Жабрланувчилардан бирининг аниқлик киритишича, «Оксана» (гумонланувчи ўзини шундай деб таништирган) қизларнинг паспортини олиб қўйган ва улар ҳар куни сауналар, меҳмонхоналар ҳамда ижарага олинган квартираларда жинсий характерга эга хизматларни кўрсатиш орқали 17 минг тенгедан (тахминан 377 минг сўм) пул беришлари ҳақида шарт қўйган.

«Гумонланувчининг яшаш жойида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган саккиз нафар қизнинг паспортлари ва пуллар топилди. Бундан ташқари, гумонланувчининг квартирасида яна уч нафар қиз бўлган. Уларнинг полицияга хабар беришича, квартира эгаси уларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган ва пул бермаган», - дейилади нашр хабарида.

Тадбирларни ўтказиш чоғида фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурланган бошқа қизлар бўлган яна бир нечта квартира аниқланди.

Судга қадар текширув ўтказилмоқда. Жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш мақсадида улар «Коргау Остона» хусусий жамғармасига жойлаштирилди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?