Соқоли билан фахрланадиган қозоқ аёли: "эримга машҳурлигим ёқади..." (фото)

1 дақиқа ўқиш11K
Соқоли билан фахрланадиган қозоқ аёли: "эримга машҳурлигим ёқади..." (фото)
Қозоғистоннинг жанубидан бўлган етмиш яшар аёл мана 35 йилдирки, соқол билан яшайди ва юзига бирон марта тиғ текизмаган, деб ёзмоқда Sputnik.

Танишлари ҳурмат билан "Мухтабар опа", деб чақирадиган бу аёл кўп фарзандли оилада таваллуд топган. Унинг сўзларига кўра, аёл юзидаги мўйлар аллақандай ғайритабиий ҳолат эмас - соқол унинг онасида, бувисида ва ҳатто туғишган опасида ҳам бўлган.
Соқоли билан фахрланадиган қозоқ аёли: "эримга машҳурлигим ёқади..." (фото)
"Соқол 34-35 ёшимда ўсишни бошлаган. Бу вақтга келиб, турмушга чиққан эдим, ўғлим ва қизим бор эди", — дейди Мухтабар. — "Турмуш ўртоғим мен билан хамиша фахрланган. Бундай аёл ҳеч кимда йўқ, дея айтарди доим".

"Менда соқол пайдо бўлгач, у бунга ғалати бир нарсага қарагандек қарагани йўқ. Аксинча, уни парваришлар кераклигини, ахир бу Аллоҳ неъмати эканлигини айтарди. Эрим қўллаб-қувватлар экан, нимадан қўрқаман? У ҳатто хотини машҳур бўлиб кетганидан қувонди ҳам", - деб қўшимча қилади Мухтабар.
Соқоли билан фахрланадиган қозоқ аёли: "эримга машҳурлигим ёқади..." (фото)
Мухтабар Тораева мана 35 йилдирки соқолли аёл ҳисобланади. Ушбу йиллар давомида у бирон маротаба юзига тиғ теккизмаган: рамазон рўзасидаги ифторликларнинг бирида бир кексароқ аёл унинг ёнига келиб, соқолни ҳеч қачон қириш керак эмаслигини уқдирган.

"У менга агар қиртишласам, касал бўлиб қолишимни айтди. У менга сен бошқачасан, деб айтди. Авлодимизда одамларни даволаш хусусиятига эга одамлар бўлган. Ҳақиқатдан ҳам, бобомнинг отаси таниқли мўлла бўлган ва одамларни даволаган", - деб эсга олади Мухтабар.
Соқоли билан фахрланадиган қозоқ аёли: "эримга машҳурлигим ёқади..." (фото)
Аёлнинг айтишича, у қизиқсинаб боқадиган қарашлар ва саволларга ўрганиб кетган.

"Қудамдан кунларнинг бирида, кечалари эркакка айланмаслигим ҳақида сўрашган. Биз ўшанда мириқиб кулганмиз. Ҳа, шунақа воқеалар ҳам бўлиб туради, айниқса, одам гавжум жойларга борсам", - деб эсга олади Мухтабар.
Соқоли билан фахрланадиган қозоқ аёли: "эримга машҳурлигим ёқади..." (фото)
Ўз она қишлоғида соқолли аёлга ҳурмат билан муносабатда бўладилар. Мухтабарни баъзан қозоқ миллий урф-одатларини бажаришга таклиф этишади. Аёлдан оқ фотиҳа истаб келадиганлар ҳам жуда кўп.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?