Назарбоев рус тилида гапирадиганларга атайин қозоқ тилида жавоб берадиган ишчиларни бўшатишни буюрди

1 дақиқа ўқиш4.7K
Назарбоев рус тилида гапирадиганларга атайин қозоқ тилида жавоб берадиган ишчиларни бўшатишни буюрди

Қозоғистон президенти қозоғистонликларга яна бир марта мамлакат кўп миллатли ва кўп тилли эканлигини эслатди. Бу ҳақда у Олмаотада Универсиада ўйинлари объектларини текшириш вақтида хабар берди, деб ёзмоқда Kun.uz.

«Сизга маълумки, биз уч тилли таълимни белгиладик, бундан четга чиқишимиз керак эмас. Маданият вазирига айтмоқчиман, қонун бор, лекин айрим мансабдорлар тезроқ ҳаммани қозоқ тилида гапиртиришни истамоқда. Аммо биз кўп миллатли мамлакатмиз ва бу ҳақиқатни қабул қилдик», - деди Нурсултон Назарбоев.

«Мен шуни сездимки, маълум бир киши рус тилида мурожаат қилганида, унга қозоқ тилида жавоб беришмоқда. Прокуратура қаерга қарамоқда? Агар фуқаро рус тилида мурожаат қилган бўлса, жавоб ҳам рус тилида бўлиши шарт! Рус тилида сўраганга қозоқ тилида жавоб берган одам ҳаммага кўрсатган ҳолда ишдан бўшатилсин!» - деган президент.

Шунингдек, Қозоғистон раҳбари олий таълим масаласини кўтарган. Унинг таъкидлашича, кимдир ўнта университетни битиргани ва бешта тилни билиши билан мақтаниш керак эмас.

«Нима учун икки тилни ўрганиш кераклигини тушунмаяпман? Агар сиз она тили ва инглиз тилини билсангиз, корейс тилини ўрганишингиз керак. Уларда, Кореяда, қандай ишлашни билишади, маданияти бор. Уларнинг фарзандлари кундузи ҳам, кечаси ҳам таълим оладилар, улар бир кунда ҳаммадан кўп ишлайдилар, таътил эса фақат бир ҳафтадан иборат. Шунга қарамай, таълим ва ижодкорлик эвазига ривожланишмоқда, уларнинг ери остида ҳаттоки кўмир ҳам йўқ», - деди Назарбоев.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?