19:20 / 05.10.2018
6 095

Қумлар орасида: Саҳрои Кабирдаги темир йўлнинг кўриниши қандай? (фото)

Қумлар орасида: Саҳрои Кабирдаги темир йўлнинг кўриниши қандай? (фото)
Бу темир йўлни дунёдаги энг экстремал деб аташ мумкин. Рельслар бепоён Саҳрои Кабир қумлари орасига қурилган, аёвсиз қуёшда қизиган, бироқ таркиб барибир саҳро ўртасидан ўтади.

Йўл Мавританияга тегишли ва Зуэратуни Нуадибу порти билан боғлайди. Унда узунлиги 3 километр бўлган товар поездларида фақат ишчилар ҳаракатланади. Бу одамлар нима билан банд? Улар темир рудасини ёввойи жазирамага олиб боришади.

Фото: Wikipedia
Одамлар томда, баъзида эса қазилма билан бир контейнерда кетишади. Бу ерда ана шундай усулда ҳаракатланадиган кўплаб савдогарларни учратиш мумкин.

Ҳарорат - деярли 50 даража иссиқ. Жами масофа 20 соатдан кам вақт олмайди. Табиийки, аборигенлар бундай шароитга кўниккан. Сайёҳлар эса маршрутдан завқ олишмайди.

Фото: LiveJournal/griphon
Рельслар ўтган асрнинг 60-йилларида қўйилган. Ўша вақтдан бери доимий равишда фойдаланиб келинади. Эҳтимол кейинги бир неча ўн йилликда ҳам бу ҳолат давом этар.

Фото: LiveJournal/griphon

Фото: LiveJournal/griphon

Фото: LiveJournal/griphon

Фото: LiveJournal/griphon

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қумлар орасида: Саҳрои Кабирдаги темир йўлнинг кўриниши қандай? (фото)