Ким Чен Ин АҚШ давлат котибига ядровий полигон йўқ қилинганини тасдиқлади

1 дақиқа ўқиш3.5K
Ким Чен Ин АҚШ давлат котибига ядровий полигон йўқ қилинганини тасдиқлади
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ бош котиби Майк Помпео билан учрашувда Пунгири ядровий полигони йўқ қилинганини тасдиқлади ва бунга ишонч ҳосил қилиш учун мамлакатга инспекторларни таклиф қилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, томонлар АҚШ президенти ва Шимолий Корея етакчиси ўртасида бўлиб ўтажак иккинчи саммитни муҳокама қилишган ва “унинг ўтказилиши жойи ҳамда санаси вариантлари”ни аниқлаштириб олишган.

“Давлат котиби Помпео ва раис Ким барча гуруҳларга Сингапур баёнотидаги бандларни амалга ошириш мақсадида қолган масалаларни муҳокама қилиш учун яқин орада учрашув ўтказишни топширишга келишиб олишди”, деб айтилган хабарда.

Учрашувда, шунингдек, АҚШнинг Шимолий Корея бўйича махсус вакили Стивен Бигун, Корея ишчи партияси марказий қўмитаси директори биринчи ўринбосари Ким Йо Чен иштирок этган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?