«Рус мафиясига алоқадор». АҚШда россиялик яна бир миллиардернинг активлари музлатилди

1 дақиқа ўқиш4.5K
«Рус мафиясига алоқадор». АҚШда россиялик яна бир миллиардернинг активлари музлатилди
АҚШда россиялик миллиардер ва «РУСАЛ» концерни эгаси Олег Дерипасканинг активлари музлатилди. Бу ҳақда New York Post нашри Америка Молия вазирлиги амалдорларига таянган ҳолда ёзмоқда.

Апрель ойида АҚШ ҳукумати миллиардер Олег Дерипаскани санкциялар рўйхатига қўшди. Хусусан, Нью-Йоркдаги Юқори Ист-Сайд туманида, шунингдек, Вашингтонда жойлашган қаср музлатиб қўйилган активлар орасига киритилди.

АҚШ расмийларининг фикрича, Дерипаска «рус мафияси етакчиларига», шунингдек, Кремлга алоқадор, дейилади материалда. Шунингдек, нашрнинг ёзишича, Дерипаска йиллар давомида Қўшма Штатларда молиявий фирибгарликда айбдор деб топилган АҚШ президентининг сайловолди кампанияси собиқ раҳбари Пол Манафортга пул тўлаб келган. Ҳозирги вақтда Манафорт «Россия иши» бўйича суриштирув жараёнига раҳбарлик қилаётган АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллер жамоаси билан ҳамкорлик қилмоқда.

Ҳозирда АҚШ Молия вазирлигининг мансабдор шахслари Дерипаска билан Европада активлар билан амалиётлардан бош тортиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб хабар қилади NY Post.

Россиялик миллиардер 2008 йилда кўчмас мулкни 42,5 миллион долларга сотиб олган, дейилади материалда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ россиялик миллиардер Владимир Евтушенковга санкция қўлламоқчи экани, у Ўзбекистонда ноқонуний операциялар амалга оширгани хабар қилинганди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?