Назарбоев: «Қирғизистонга барча йўлларни тўсиб қўйганимизда, нима содир бўлди?»

1 дақиқа ўқиш3.4K
Назарбоев: «Қирғизистонга барча йўлларни тўсиб қўйганимизда, нима содир бўлди?»
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 5 октябрь куни республика халқига йўллаган мурожаатида мамлакатнинг экспорт салоҳиятига тўхталди.

«Экспортга йўналтирилган саноатлаштириш иқтисодий сиёсатнинг асосий элементи бўлиши керак. Ҳукумат, биринчи навбатда, ишлаб чиқариш соҳасида экспортчиларни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратиши лозим. Бизнинг савдо сиёсатимиз тишсиз қолмаслиги керак. Маҳсулотни минтақавий глобал бозорларга чиқаришга ҳаракат қилиш, унга фаол характер бериш лозим. Шу билан бирга, биз корхоналарга халқ истеъмол товарлари кенг доирасини ўзлаштиришга, оддий нарсалар, деб аталувчи иқтисодиётини ривожлантиришга ёрдам беришимиз керак», - деди давлат раҳбари.

«Атрофимизда нималар юз бераётганига бир қаранг. Беларусь ўз ишлаб чиқарувчиларини қандай ҳимоя қилмоқда. Қирғизистонга барча йўлларни тўсиб қўйганимизда, нима содир бўлди? Улар курашишди. Бизникилар жим, ҳеч ким билан баҳслашмайди ҳам. Юқори раҳбариятгина ким биландир мунозарага киришишига ўрганиб қолишган. Ҳар ким ўз мажбуриятини бажариши ва бизнинг бизнесни ҳимоя қилиши ҳамда уни учинчи мамлакатлар бозорига ўтишига ёрдам бериши шарт. Бу нафақат экспорт салоҳиятини рўёбга чиқариш нуқтаи назаридан, балки ички бозорни маҳаллий маҳсулотлар билан тўлдиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга», - деди Назарбоев.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонга халқ истеъмол товарлари билан шуғулланиш вақти келди.

«Биз унутдик ва ўтказиб юбордик. Мана, агар бу ерда ўтирганлардан барча хорижий кийимларни олиб ташласангиз, яланғоч бўлиб қоласизлар. Биздагилар костюмлар ҳам, кўйлаклар ҳам ишлаб чиқариши мумкин. Уларни қўллаб-қувватлаш керак. Бугун биз ўз маҳсулотимизни қўллаб-қувватлашимиз керак. Мен сизларга кўрсатгандим: хорижникидан кам бўлмаган ва ўн баробар арзон нархга эга, ўзимизнинг ишлаб чиқарувчиларимиз костюмларини кийиб юраман. Қозоғистонликлар бой бўлиб қолди, улар нархларга ҳам қарамай қўйишди», - дея маълум қилди президент.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Назарбоев порахўр мансабдорларни қўлга олиш ҳақида МХҚга кўрсатма берганди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?