«Бу тошнинг баҳосини билганида эди, ҳеч қачон уни иккига бўла олмасди»

1 дақиқа ўқиш4.6K
«Бу тошнинг баҳосини билганида эди, ҳеч қачон уни иккига бўла олмасди»
Африкалик савдогар олмос тош сотиб олди. Ҳажми тухумнинг сариғидек эди. Аммо унинг камчилиги бор эди. Ўртасига дарз етганди.

Бу нарса эса унинг гўзаллиги ва қийматига футур етказарди.

У заргарнинг ёнига мадад сўраб борди... Заргар уни айлантириб-айлантириб кўриб:

– Агар буни шу дарз кетган жойидан тенг иккига бўлинса, қиймати бутун ҳолатидагидан кўра қимматроқ бўлади. Аммо бу иш менинг қўлимдан келмайди. Олмосни бўлишнинг ўзи осон эмас. Салгина нотўғри зарба уни арзимас парчаларга бўлиб ташлаши мумкин, – деди.

Савдогар унинг олдидан чиқиб заргар излай бошлади. Қайси бирига кўрсатмасин, бу ишни қилишдан бош тортишар, қиммат баҳо тошга қўл теккизишдан қўрқишар эди.

У охири Амстердамгача етиб борди.

Унда ёши улуғ моҳир заргарни топди.

Лекин у ҳам бошқа ҳамкасблари қатори бу иш жуда мушкуллиги ва озгина эҳтиётсизлик тошнинг қийматига футур етказишидан огоҳлантирди. Аммо савдогарнинг сабри тугаган, ҳеч қандай гап – сўзни эшитгиси келмасди.

Мўйсафиднинг дўконини бир бурчагида ёшгина йигит уларга орқа ўгириб иш билан машғул эди. Заргар уни чақирди. Шогирд уларнинг ёнига келди. Устози унга тошни бериб:

– Буни иккига бўлиб кел! – деди. Ҳеч қанча вақт ўтмай икки бўлак гўзал тошни чолнинг кафтига қўйди.

Савдогар ҳангу – манг бўлиб, заргарга деди:
– Қандай яхши, шундоққина азамат, тажрибали шогирдингиз бор экан.

Заргар деди:
–Бу йигитнинг шогирд тушганига эндигина уч кун бўлди. Агар у бу тошнинг баҳосини билганида эди, ҳеч қачон уни иккига бўла олмасди.

Манба: Azon.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?