Икки кечалик келин… ёхуд тожикистонлик Мастонанинг номуси қачон тикланади?

1 дақиқа ўқиш8.2K
Икки кечалик келин… ёхуд тожикистонлик Мастонанинг номуси қачон тикланади?
Тожикистоннинг Болжувонида яшовчи 20 ёшли Мастона Асо бир йил олдин турмушга чиққанди. Куёв бўлмиш Султон Хўжаев тўйдан кейин икки кун ўтгач, Мастонани бокира эмасликда айблаб, шафқатсизларча калтаклай бошлади. Бу ҳам етмагандек, Султон хотинини бокира эмаслигини тан олишга, шундай аҳволда турмушга чиққанлигига иқрор бўлишга куч ишлатган кўйи мажбур этган. Иқрорни телефонига ёзиб олган. Калтаклар, ҳақоратлар жонидан ўтган келин Султон айтган гапларни такрорлашдан бўлак чора топа олмади. Яъни, гўё илгари бир йигит билан севишган, улар бир-бирларига кўнгил қўйишган, тўйгача-да сабр эта олмай, жинсий муносабатлар юритишган… Қабилидаги гапларни Султоннинг зўрлови билан тилига кўчирган.

— Калтаклар зарбидан, — дейди Мастона. — Оғиз-бурним қонга тўлган, қулоқ пардам йиртилиб, ўлар ҳолга келиб қолгандим. Султон ниятига етиб, барча айбларни бўйнимга қўйгач, ота уйимга олиб келиб ташлади. Бундан ортиқ шармандалик йўқ эди. Нафақат ўзим, балки яқинларим, ота-онам, қариндош-уруғларим маҳалла-кўй олдида бош кўтариб юра олмас бўлишди. Гарчи суд-тиббий экспертиза бокираликда турмушга чиққанимни расман тасдиқлаган бўлса-да, таниган-билганлар барибир бизга ола қарар, ғийбатимизни қилар, бир гапни минг хил турга солиб бир-бирларига етказишарди…

Айни пайтда Мастона асосий вақтини уйда ўтириб ўтказади. Айтишича, онаси ҳам маҳалладаги тадбирларга чиқишни бас қилган. Отаси бир йил олдин Душанбега кетганича ортга қайтмаган. Нима қилиб бўлмасин, оиласининг шаънини тиклашга интилади. Сира илож топила қолмайди.

Султон Хўжаевнинг онаси Хайриниса Имомова Мастонани ўғли калтаклагани, хўрлаганини бутунлай рад этиб туриб олган. Мастона эса ҳақиқат ғалаба қилишини, шафқатсиз собиқ эри барибир жазо топишини истайди.

Манба: Hordiq.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?