Ганалик афсунгар бўғма илоннинг қаҳрига учради…

1 дақиқа ўқиш7.2K
Ганалик афсунгар бўғма илоннинг қаҳрига учради…
Ганада истиқомат қилувчи, исми-шарифи сир тутилган йигит афсунгарлик билан шуғулланар, бу ишда қўлга ўргатилган илонидан фойдаланарди. Илонни у тенгсиз сеҳргар сифатида қадрларди. Шу жонивор ёрдамида турли жодугарлик амалларини намойиш этар, пул эвазига мижозларга «қора жоду», «оқ жоду» каби афсунгарлик «хизматлар»ини кўрсатарди.

Афсуски, илон барибир дўстлик қилмади. Яқинда йигит илонни бўйнига осганча дўстининг мотоциклида кетаётганди. Кутилмаганда дўсти бошқарувни йўқотди-ю, улар ҳалокатга учрашди. Илон эса шу вазиятдан фойдаланиб қолишни истади чоғи, эгасини бўға бошлади. Бахтга қарши ўткинчилар ҳам афсунгар йигитга ёрдам бера олишмади. Илон эгаси жон бергандан кейингина нари кетди.

Эслатиб ўтамиз, Ганада бундай афсунгарлар ҳар қадамда учрайди. Улар халқнинг кучли ишончи, соддалигидан фойдаланиб, алдов, гипноз ёрдамида пул ишлашади. Лекин худо ҳаммасини кўриб, эшитиб турганини ўйлашмайди. Худди афсунгар каби ўзлари қазиган чуқурга қулагачгина кўзлари очилади. Лекин кеч бўлади.

Масалан, шу йил июль ойида Нигерияда террорчилар, ҳарбийларга гўё ўқдан асровчи тумор ясаб сотадиган афсунгар ҳам ўзи ясаган ўша туморнинг касрига қолди. Ҳарбийлар туморни синаб кўришни талаб қилишди. Афсунгар уларнинг хоҳишини адо этишга мажбур эди. Надоматлар бўлсинки, тумор уни ўқдан асрай олмади. Афсунгар ҳалок бўлди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?