Миср собиқ президентининг ўғли қўлга олингани маълум қилинди

1 дақиқа ўқиш3.7K
Миср собиқ президентининг ўғли қўлга олингани маълум қилинди
Миср хавфсизлик кучлари Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсийнинг кенжа ўғли Абдуллоҳни Қоҳиранинг ғарбий қисмида қўлга олишган. Бу ҳақда Мурсийнинг тўнғич ўғли Аҳмад маълум қилган.

2017 йил октябрда Мурсийнинг бошқа бир ўғли Усама Мисрнинг Аш-Шарқия илоятида ушланиб, қурол сақлаш айблови билан 3 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинган. 2017 йил сентябрда Қоҳира аппеляция суди Абдуллоҳга Қатар фойдасига жосуслик қилиш айблови билан чиқарилган умрбод озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини қўллаб-қувватлаган.

Маълум қилинишича, махсус кучлар ходимлари Абдуллоҳ ўз оиласи билан яшайдиган уйни соат 7.30да қуршаб олишган. Уч зобит уйга кириб, Абдуллоҳни ушлаб, ўзлари билан олиб кетишган. Таъкидланишича, у ҳозирда қаердалиги номаълум.

Маълум қилинишича, Муҳаммад Мурсий ва унинг “Мусулмон биродарлар” ҳаракати бўйича сафдошлари унинг президентлиги вақтида Миср махсус хизматлари ва армияси фаолиятига тегишли ўта махфий ҳужжатларни Миср давлатини заифлаштириш мақсадида Қатар разведкасига топширган. Мурсий ва бошқа судланувчилар ўз устларидан олиб борилаётган судни тан олмасликларини ва буни Мисрнинг янги ҳукумати иши деб ҳисоблашларини айтишган.

Мурсий ҳокимиятдан четлатилгандан кейин унга нисбатан 5 та жиноий иш очилган. Жумладан, унга президент саройи олдида унинг тарафдорлари ва душманлари ўртасидаги тўқнашувлар, Қатар ва ХАМАС фойдасига жосуслик қилиш, 2011 йилдаги оммавий тартибсизликлар вақтида турмадан қочиш ва судьяларни ҳақоратлаш бўйича айбловлар қўйилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?