Бугун коинотга учирилган "Союз" космик кемаси ҳалокатга учради, экипаж тирик қолди

1 дақиқа ўқиш4.7K
Бугун коинотга учирилган "Союз" космик кемаси ҳалокатга учради, экипаж тирик қолди
Байконур космодромидан учирилган Россиянинг "Союз" космик кемаси стартдан бир неча дақиқа ўтиб ҳалокатга учради, деб ёзмоқда Спутник.

Кема ичида бўлган россиялик космонавт Алексей Овчинин ва америкалик астронавт Ник Хейг қўниш капсуласида соғ-омон ерга қўнишган.

“Роскосмос” раҳбари Дмитрий Рогозин ушбу ҳодиса содир бўлганидан бир неча соат ўтиб Байконурга етиб борган ва вазиятни жойида бошқариб бормоқда.

Дастлабки хулосаларга кўра, ракета ташувчининг биринчи босқичда ишлайдиган 4 та двигателдан бири керакли вақтда корпусдан ажралмаган ва бунинг оқибатида иккинчи босқич двигателлари ишламай қолган. Айни дамда фожеа сабаблари ўрганилмоқда.

Роскосмос хабарига кўра, ушбу авария Россия космик кемалари билан 2001 йилдан буён содир бўлган биринчи авариядир.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?