23:53 / 11.10.2018
5 848

«Доғистонлик мусулмон кофир билан жанг қилибди!»

«Доғистонлик мусулмон кофир билан жанг қилибди!»
Aвар қавмига мансуб доғистонлик мусулмон қаҳрамон кофир билан жанг қилибди!

Шу гапни эшитавериб аламимдан Бақеъ қабристонига бордим. Унда кофирга қарши жанг қилган авар қавмига мансуб доғистонлик мард ўғлон ётибди!

Ие, қаҳрамонимиз кеча тирик эди, президенти билан ўтирганди, қачон Мадинага бориб ўлишга улгурди, дейсизми?

Сабаби бизнинг қаҳрамонимиз сизникидан бошқа, дўстим. Иккиси ҳам Доғистон тоғларида ўсиб улғайган. Иккиси ҳам авар ва мусулмон.

Бироқ бизнинг қаҳрамон циркдаги ҳайвонлардек пул ва қарсак учун жанг қилмаган. Бизнинг қаҳрамон жанг ортидан босқинчилар раҳбари унга қўнғироқ қилганини айтиб мақтаниб юрадиган манқурт бўлмаган.

Бизнинг қаҳрамон босқинчилар раҳбари билан учрашиб, унинг олдида илтифот кутиб ўтирмаган.

Бизнинг қаҳрамон 25 йил душманга қарши жанг қилган. Босқинчиларнинг фарзандларини етим, хотинларини бева ва қул қилган. Золимларнинг юракларига даҳшатли қўрқув солган.

Ҳеч ким югуришда, сузишда, от чопишда, жанг қилишда унга тенг келолмаган. Ҳеч ким унингдек кучли ва жасоратли бўлмаган. Баланд бўйли, ҳайбатли жангчи қаҳрамонимизнинг исми – Имом Шомилдир! У нафақат буюк жангчи, балки шаръий илмларни пухта ўрганган олим ҳам бўлган.

Имом Шомил 1797 йилда Доғистон ерларида авар қавмига мансуб обрўли оилада таваллуд топган. Болаликдан жисмоний машқ ва илм олиш билан машғул бўлган. Сурияга келиб, машҳур олимлар қўлида шаръий илмларни пухта эгаллаган.

1832 йилда Кавказ ерларига бостириб келган Рус империясига қарши устози Ғози Мулла билан елкама-елка жанг қилган. Жангда устози ва энг яқин дўсти шаҳид бўлган. Имом Шомил эса душманнинг тўрт аскарига "замонамиз қаҳрамони" цирк қафасидан сакраб тушгандек ўзини отиб, 3 жангчини ўлдирган, 4-сининг тиғи танасига санчилиб, оғир ярадор бўлган.

Жангдан сўнг қавмини йиғиб, уларни душманга қарши сустлашмасликка чақирган. 1834 йили Доғистон амирлиги Имоми этиб танланган. Шундан бошлаб 1859 йилгача русларнинг Кавказни босиб олишларига қарши Доғистон Имоми ва амири ўлароқ курашган.

Шу давр мобайнида Ислом ва Доғистоннинг ҳуррияти учун юзлаб жанглар қилиб, барчасида ғалаба қозонган. Бутун оламда таслим бўлмас ва енгилмас қўмондон сифатида танилган.

1859 йили маҳаллий қабилаларнинг ўзаро урушлари ва хиёнатлари сабаб руслар бу буюк имомни асир олганлар. Аввал Калугада, кейинроқ Киевда қаттиқ назорат остида бироқ эҳтиром билан уй қамоғида сақлаганлар.

1869 йилда Имомга ҳаж қилишга рухсат беришган. Ҳаж ибодатларини адо қилиб, Маккада бир вақт тургач, 1871 йилда Мадинага келиб, Аллоҳга омонатини топширган. Ўн минг саҳоба кўмилган Жаннат ул-Бақеъ қабристонига қўйилган.

Бугун бомдод намозидан кейин мен имомни зиёрат қилиш мақсадида Бақеъга кирдим. Замонамиз қаҳрамонлари билан имомни қиёслаб кўзларимга ёш келди.

Аллоҳ бизларни бу кўрликдан халос қилсин!

Дарҳақиқат, буюкларини унутган миллат хорликка маҳкумдир! Аҳмоқларни ўзига буюк қилиб, унга эргашиш эса айни хорликнинг ўзидир!
Маҳмуд УСМОН
Мадина Ислом университети талабаси

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Доғистонлик мусулмон кофир билан жанг қилибди!»