Эронлик қиз футбол томоша қилишнинг ўзига хос усулини топди ва машҳур бўлиб кетди

1 дақиқа ўқиш4.5K
Эронлик қиз футбол томоша қилишнинг ўзига хос усулини топди ва машҳур бўлиб кетди
Фото: Twitter/@510home
Эронлик журналист Париса Пуртаҳариан стадион яқинидаги бинонинг террасасидан футбол ўйинини суратга олди. Al Bawaba нашрининг хабар қилишича, қиз шу тарзда аёлларга стадионга бориш бўйича қўйилган тақиқни четлаб ўтди.
Эронлик қиз футбол томоша қилишнинг ўзига хос усулини топди ва машҳур бўлиб кетди
Фото: Twitter/@KianSharifi
Пуртаҳарианга «Ватани» стадионида олий миллий лиганинг икки жамоаси ўртасидаги учрашувни суратга олиш вазифаси юклатилди. Бироқ, Эронда аёлларга қарама-қарши жинс вакиллари спорт билан шуғулланадиган стадионга кириш ман этилади.

Қиз қоидаларни бузмасдан ишини бажаришга муваффақ бўлди. Бунинг учун у яқин орадаги баланд бинонинг террасасидан фойдаланди. Катта объектив туфайли Пуртаҳариан бутун дунё бўйлаб ҳамкасблар томонидан юқори баҳоланган ўта аниқ суратларни муҳрлади. Профессионализмдан ташқари, журналистлар қизнинг вазиятдан чиқиб кетиш қобилиятига ҳам таҳсинлар ўқишди.

Футбол ва волейбол Эронда жуда машҳур, бироқ стадионларга аёлларнинг киришига тақиқ ҳамон амал қилмоқда. Волейболда бу қоида 2015 йилда қисман бекор қилинган: аёллар баъзи трибуналарга ташриф буюриши мумкин бўлди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?