Эронлик қиз Калашников автоматиni 21 сонияда қисмларга ажратиб, қайта йиғди (видео)

Ижтимоий тармоқларда эронлик ёш қизнинг Калашников туридаги автоматни қисмларга ажратиб, қайта йиғиш маҳоратини намойиш этган видеоси тарқалди. Хабарларга кўра, у бу ишни тахминан 21 сонияда бажарган. Бу ҳақда Arenora хабар берди.
Видеода қиз автоматни тезлик билан қисмларга ажратиб, сўнг яна йиғаётгани акс этган. Айрим ОАВлар ушбу лавҳани «Жанфада» («Эрон учун фидойилик») кампанияси билан боғламоқда.
Мазкур кампания доирасида Эронда кўнгиллилар, жумладан, аёллар учун ҳам ҳарбий тайёргарлик машғулотлари ташкил этилмоқда. Машғулотларда қурол билан муомала қилиш ва фавқулодда вазиятларга тайёр туриш каби кўникмалар ўргатилаётгани хабар қилинган.
Бироқ айнан ушбу видеодаги қизнинг шахси, лавҳа қаерда ва қачон суратга олингани ҳақида батафсил маълумот берилмаган.






























Изоҳлар 0
…