Эквадор ўрмонларида фанга буткул номаълум бўлган бўри бошли ўргимчак тури аниқланди

Эквадор ўрмонларида фанга буткул номаълум бўлган бўри бошли ўргимчак тури аниқланди
Профессионал сураткаш ва тадқиқотчи Андреас Кэй яқинда Эквадорнинг серёмғир ўрмонларини кезиш жараёнида ажабтовур бир манзарага дуч келди. У ўрмонда бўри бошли фанга умуман маълум бўлмаган ўргимчак турини учратди ва дарҳол суратга олди. Изланишлар шуни кўрсатдики, бўри бошли ўргимчаклар динозаврлар даврида ҳам мавжуд бўлган. Фақат уларни шу кунга қадар деярли ҳеч ким учратмаган. Бу ўргимчакнинг ит ёки бўрини эслатувчи боши эса душманни қўрқитиш учунгина асқотаркан.

Андреас Кэй шу қадар қизиқиб қолдики, бўри бошли ўргимчакнинг одамлар ҳаёти учун зарарли жиҳатларини ўрганишга тутинди. Йўқ, бу ўргимчак тури қанчалар қўрқинчли бўлмасин, инсониятга зиён етказмас экан. Улар чақмайди ва заҳар сочмайди. Сабаби, бўрисифат боши тишлашга қодир эмас. Ўргимчак организмида умуман заҳар йўқ.

Манба: Hordiq.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар