date
views 5 144

Ҳиндистонлик йигитга кобра илон билан бирга суратга тушиш жуда қимматга тушди

Ҳиндистонлик йигитга кобра илон билан бирга суратга тушиш жуда қимматга тушди
Фожиа Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатида содир бўлди. 24 ёшли Ж Жагадиш исмли йигит 50 ёшли морбоз Гурунадхмам Рамишнинг хонадонига кирганди. У кобра илони билан машғулот ўтказиш асносида бу манзарани видеога ҳам тушираётган экан. Йигит морбоздан кобра билан бирга суратга тушишга изн беришини сўради. Морбоз рози бўлди.

Жагадиш кобрани елкасига қўйиб, бошини маҳкам ушлаб турганди. Суратга олинди. Бироқ шу орада илон Жагадишнинг қўлини тишлашга улгурди. Йигит ўзини ёмон ҳис қилиб ҳушидан кетди. Морбоз ва унинг уйидагилар зудлик билан «Тез ёрдам» чақиришди. Бахтга қарши Жагадиш касалхонада вафот этди. Қанча ҳаракат қилишмасин, врачлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. Морбоз эса азбаройи қўрқиб кетганидан уйидан қочиб кетди.

Маълум бўлишича, бир неча кун олдин у кобранинг тишларидаги заҳарни тўлиқ суғуриб олган экан. Лекин илон яна заҳар тўплабди. Бундан ташқари, морбоз ҳаммага агар илон чақса, унда заҳарга қарши дори борлигини ҳам айтиб мақтанганди. Аммо у Жагадишга ўша дорини ҳам бермади.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Морбоз Гурунадхмам Рамиш қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Манба: Hordiq.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонлик йигитга кобра илон билан бирга суратга тушиш жуда қимматга тушди